Линклар

Обама Мексика кўрфазига борди


АҚШ президенти Барак Обама Мексика кўрфазида нефт қазиш платформасида содир бўлган портлаш оқибатида майдони кенгайиб бораётган нефт доғи Қўшма Штатлар тарихида мисли кўрилмаган экологик ҳалокатга айланиши мумкин, дея баён қилди.

Ҳалоқатдан катта зарар кўриши айтилаётган Луизиана штатига якшанба куни сафар қилган Обама денгиз остидаги тешилган қувуридан чиқаётган нефтни тўхтатиш учун яна бир неча кун талаб қилинади, дея таъкидлади.

Обама мазкур воқеа учун нефт платформасида қазиш ишларини олиб борган Британиянинг BP нефт ширкати масъул ва тозалаш ишлари ҳаражатларини ўз зиммасига олиши лозимдир, дея баён қилди.

- BP ширкати нефтнинг денгизга оқиб чиққани учун масъулдир. BP ширкати барча харжларни қоплайди. Лекин мен Қўшма Штатлар президенти сифатида, бўҳрон давом этаркан, уни тўхтатиш учун қўлдан келган барча ишни қиламан. Ва биз етказилган зарарни йўқ бартараф этиш учун барча воситаларни ишга соламиз. Платформада содир бўлган воқеани тўлиқ тергов қилиш ва масъулларни жавобгарликка тортиш фурсати келади албатта, ҳозир эса барча диққатни оқиб чиқаётган нефтни тўхтатиш ва кўрфазга яна зарар етказилшининг олдини олиш ҳаркатларига қаратилиши лозим, деди Обама.

Президент денгизга тушган нефт АҚШнинг кўрфазга туташ штатлари иқтисоди ва атроф муҳитига “жиддий зарар” етказиши ҳамда бу минтақада яшаётган минглаб одамларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкинлигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG