Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:45

Суд Мумбай ҳуружига алоқадор шахс устидан ҳукм чиқаради


Бугун Ҳиндистон судининг 2008 йилда Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор ҳуружида иштирок этган покистонлик устидан ҳукм чиқариши кутилмоқда. Мумбайдаги воқеаларда 166 киши ҳалок бўлган ва 300 дан ортиғи жароҳатланган эди.

Муҳаммад Ажмал Касаб Мумбайда уч кун давом этган ҳуружни амалга оширган Покистоннинг Лашкари Тоййиба экстремистик гуруҳининг аъзоларидан бири эканликда айбланмоқда.

У ҳуруждан кейин омон қолган ҳужумчилардан биридир, қуролланган гуруҳнинг қолган тўққиз аъзоси воқеа пайтида йўқ қилингани айтилади.

Касаб дастлаб ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловларни рад қилган, кейин айбига иқрор бўлган, бироқ кейинчалик полицияни ўз вазифаларини суиистеъмол қилганликда айблаб, иқрорини қайтариб олган эди. Касаб айбдор топилса, ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.

Мумбайда унинг устидан ўтказилаётган судда 600 дан ортиқ гувоҳнинг кўрсатмалари эшитилди. Қора курсида ҳужумчиларга ёрдам берганликда айбланаётган Ҳиндистоннинг икки фуқароси ҳам бор.
XS
SM
MD
LG