Линклар

Исроил ва Фаластин ўртасида музокара бошланиши кутилмоқда


Исроил ва Фаластин расмийлари икки томон ўртасидаги билвосита тинчлик музокаралари бир неча кун ичида бошланишини айтмоқда.

Икки томон ўртасида бир йилдан ортиқроқ ҳеч қандай музокаралар ўтказилгани йўқ.

Шанба куни Араб давлатлари лигаси Қўшма Штатларнинг Исроил ва Фаластин ўртасида билвосита музокараларни ўтказиш режасини қўллаб-қувватлади.

Вашингтон фаластинликларни музокараларда қатнашишга кўндириш учун Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 1600 янги уй-жойни қуришга оид режалари тўхтатилишини кафолатлаган.

Шанба куни Араб лигаси Фаластин Қўшма Штатлардан бунга оид кафолатни олгандан кейин Исроил билан билвосита музокараларни маъқуллашини баён қилди.
XS
SM
MD
LG