Линклар

logo-print

Хўст вилоятида НАТО базасига ҳужум қилинди


Афғонистоннинг Хўст вилоятида НАТО ҳарбий базаси ёнида содир этилган портлаш оқибатида бир киши нобуд бўлди, икки шахс тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш ўзи бошқараётган машинани НАТО базаси дарвозаси ёнида портлатган. Ўтган йилнинг декабр ойида ҳам худди шу базада худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужум оқибатида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг 7 ходими нобуд бўлган эди.

Якшанба куни эса Пактика вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 8 киши нобуд бўлди, 14 киши тан жароҳати олди. Воқеа гувоҳларига кўра, қурбон бўлганлар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган.

XS
SM
MD
LG