Линклар

Бағдодда овозлар қайта саналмоқда


Ироқ мустақил сайлов комиссияси 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловида пойтахт Бағдодда берилган салкам 2.5 миилион овозни қайта санашга киришди.

Мамлакат Бош вазири Нурий ал-Маликий март ойидаги сайлов давомида Бағдоддаги сайлов участкаларида қонунбузарчиликларга йўл қўйилганини таъкидлаб, сайлов комиссиясидан овозларни қайта санашни сўраган эди.

Сайлов расмий натижаларига кўра, собиқ Бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги Ироқия партияси 325 ўринли парламентда 91 ўринни, Нурий ал-Маликий коалицияси эса 89 ўринни қўлга киритган.

Сайлов комиссияси вакилларига кўра, Бағдоддаги овозларни қайта ҳисоблаш жараёни икки ёки уч ҳафтагача чўзилиши мумкин. Айни пайтда БМТ ва АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ходимлари овозларни қайта санаш жараёнини назорат қилаётганликларини маълум қилдилар.

XS
SM
MD
LG