Линклар

logo-print

Каримов қўшниларини танқид қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўзи юрғизаëтган сув сиёсати оқибатларини инобатга олмаётгани учун қўшни давлатларни кескин танқид қилди.

Ўзбекистон президентининг ушбу танқиди Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Тошкентда давом этаётган 43 йиллик йиғини чоғида янгради.

Ўзбекистон қўшни Тожикистоннинг Роғун ГЭСи қуриш режаларига мутлоқ қарши чиқиб келмоқда. Марказий Осиё давлатлари орасида энг қамбағал ҳисобланган Тожикистон Роғун ГЭСи ёрдамида электр қувватига бўлган ўз эҳтиёжларини қондиришга умид қилмоқда.

Ўзбекистон томони эса ГЭС қурилиши минтақадаги мувозанатга путур етказиши ва экологияга катта таҳдид солишини таъкидламоқда. Расмий Тошкент, шунингдек Роғун ГЭСи лойиҳасини халқаро экспертизадан ўтказишни талаб қилмоқда.



XS
SM
MD
LG