Линклар

Покистон фуқароси Мумбай ҳужумида айбдор топилди


Ҳиндистон суди Покистон фуқаросини 2008 йилда Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор хуружларига алоқадор деб топди.

Мумбай хуружидан сўнг омон қолган ягона ҳужумчи Муҳаммад Ажмал Касаб Ҳиндистон суди томонидан Покистоннинг Лашкари Тоййиба экстремистик гуруҳига аъзо бўлганлик, бундан ташқари қотиллик ва Ҳиндистонга қарши уруш амалиётлари олиб борганликда ҳам айбланмоқда.

Мумбай ҳужумида 166 киши ҳалок бўлган ва 300 дан ортиғи жароҳатланган эди.

Муҳаммад Ажмал Касаб устидан суд ҳукмининг чоршанба куни эълон қилиниши кутилмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Касабга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Қора курсида ҳужумчиларга ёрдам берганликда айбланаётган Ҳиндистоннинг икки фуқароси ҳам бор.
XS
SM
MD
LG