Линклар

Собиқ амалдор тарафдорлари Бишкекка тўпланди


Бишкекда хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланиб қўлга олинган Қирғизистон президент аппаратининг собиқ раҳбари Канибек Жороев тарафдорларининг норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.

Озодлик мухбирларига кўра, Бишкек марказига тўпланган 200дан ортиқ норозилар Канибек Жороевни озод қилишни талаб қилмоқдалар.

Собиқ амалдор тарафдорлари агар ўз талаблари бажарилмаса, Баткен вилоятига борувчи асосий йўллардан бирини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилдилар.

Келиб чиқиши Қирғизистон жанубидан бўлган Жороев ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурмонбек Бакиевнинг яқин иттифоқчиси бўлган ва у ўтган ҳафта қўлга олинган эди.


XS
SM
MD
LG