Линклар

Муборак Исроил Бош вазири билан учрашди


Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида мамлакат президенти Ҳусни Муборак Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди.

Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш истиқболлари мазкур учрашув диққат марказида бўлди. АҚШ ва Араб лигаси давлатлари Исроил ва Фаластин ўртасида имкон қадар тез фурсатда норасмий сўзлашувлар бошлаш тарафдори эканликларини маълум қилдилар.

Вашингтон фаластинликларни музокараларда қатнашишга кўндириш учун Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 1600 янги уй-жойни қуришга оид режалари тўхтатилишини кафолатлаган.

Шанба куни Араб лигаси Фаластин Қўшма Штатлардан бунга оид кафолатни олгандан кейин Исроил билан билвосита музокараларни маъқуллашини баён қилди.


XS
SM
MD
LG