Линклар

logo-print

Милинкевич Лукашенкога рақиб бўлмоқчи


Беларус мухолифати етакчиси Александр Милинкевич келаси йил ўтказиладиган президент сайловида номзод сифатида иштирок этишини эълон қилди.

- Мен президентликка ўз номзодимни қўйишга қарор қилдим. Бу мен учун ўта масъулиятли ва шошма-шошарликсиз қабул қилинган қарордир. Бугун чин дилдан айтмоқчиманки, менда куч, хоҳиш ва истак етарлича. Энг муҳими¸ мени қўллаб-қувватлайдиган ва мен ишонадиган кўплаб одамлар бор, деди Милинкевич Минкқда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко мамлакатни 1994 йилдан буён бошқариб келади. Навбатдаги президент сайловлари келаси йилнинг феврал ойига қадар ўтказилиши лозим.

XS
SM
MD
LG