Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:50

Касаб ўлимга ҳукм қилиниши мумкин


2008 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги ҳужумда иштирок этганликда айбдор топилган покистонлик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.

22 ёшли Муҳаммад Ажмал Амир Касаб душанба куни Мумбайда ўтказилган маҳкамада 166 киши нобуд бўлишига сабаб бўлган ҳужумда иштирок этганликда айбдор, деб топилди.

Унга нисбатан 86 айблов, жумладан, Мумбай ҳуружини уюштиргани айтиладиган Лашкари Тоййиба экстремист гуруҳига аъзолик айблови илгари сурилаётган эди.

Касаб 2008 йилда бир неча меҳмонхона ва яҳудийлар марказига ҳужум уюштирган қуролли гуруҳнинг омон қолган ягона аъзоси ҳисобланади.

Айни пайтда душанба кунги судда Мумбай ҳуружини уюштиришга кўмаклашганликда айбланган Ҳиндистоннинг икки фуқароси оқланди.
XS
SM
MD
LG