Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:16

Ню Йоркдаги фитнанинг хориждаги излари ўрганилмоқда


"АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари Ню Йоркнинг Таймс Сквер майдонида амалга ошмай қолган портлашга хорижий ташкилотлар алоқадорлиги эҳтимолларини текширмоқда", деб ёзди “Washington Post” газетаси.

Газета Оқ уйдаги исми келтирилмаган манбага таяниб, Таймс Скверда бомба ўрнатилган машинанинг қолдириб кетилгани хорижий тузилмалар билан алоқадор бир неча киши иштирокидаги фитна бўлиши мумкинлигини ёзди.

Расмийлар тергов жараёнида хорижий тузилмалар изларини қидираётган бўлса-да, Ал-Қоида ё бошқа террорчи гуруҳларнинг бу фитнага алоқаси борлиги ҳозирча тасдиқланмаганини маълум қилган.

Якшанба куни Покистондаги Ториқи Толибон жангари гуруҳи Ню Йоркда амалга ошмай қолган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG