Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:54

Покистонда 26 жангари йўқ қилинди


Покистон расмийлари кўра, хавфсизлик кучлари мамлакатнинг шимоли-ғарбий минтақасида рўй берган жангларда камида 26 жангарини йўқ қилган.

Чегара қўшинлари матбуот котиби Фазалур Раҳмон Афғонистон билан чегарадош Бажаур вилоятида Толибон жангариларига қарши тўп ва ҳарбий вертолётлар ёрдамида пиёда қўшинлар ўтказган операцияда 15 жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Шунингдек, душанба куни Ўракзай қабилалар минтақасида Толибон жангарилари хавфсизлик кучлари текширув пунктига ҳужум уюштиргани хабар қилинди. Мазкур жангда 11 жангари ҳалок этилган, ҳукумат аскарларининг иккиси ҳам нобуд бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда АҚШ кучлари амалга оширгани айтилаётган ҳаво ҳужумида Шимолий Вазиристоннинг қабилалар назоратидаги ҳудудларида жангари гумон қилинган тўрт киши ҳалок бўлгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG