Линклар

Украин журналистлари ўзларини поездга кишанлаб олди


Украинанинг Львов шаҳрида “Экспресс” газетасининг олти мухбири ўзларини Будапешт-Москва йўналишидаги поездга кишанлаб олишди.

Бу тадбирни яна 44 нафар журналист қўллаб-қувватлади.

Олти журналист матбуот эркинлиги бўлган Европадан сўз эркинлиги бўғилган Россияга кетаётган поездга ўзларини атайлаб кишанлаганларини маълум қилдилар.

“Экспресс” газетаси бош муҳаррири Игор Починок Виктор Янукович президентликка келганидан бери Украинада мустақил матбуот билан боғлиқ вазият анча ёмонлашганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG