Линклар

logo-print

Тимошенко Януковични диктаторликда айбламоқда


Украина мухолифати етакчиси Юлия Тимошенко президент Виктор Януковични Украинани диктаторлик давлатига айлантираётганликда айбламоқда.

Феврал ойидаги президентлик сайловида Януковичдан енгилган Тимошенко ўз тарафдорларини 11 май куни парламент олдида намойиш ўтказишга чақирди.

Мухолифатчи депутатлар ўтган ҳафта Севастополдаги Россия базасини 25 йилга қолдириш борасидаги битим парламентда муҳокама қилинаётган пайтда унинг ратификация қилинишига ҳалақит бериш уриниши ўлароқ минбарга қарата тутун чиқарувчи шашкалар ва тухумларни отдилар.

Парламент Украина ва Россия президентлари ўртасидаги келишувни ратификация қилди. Мухолифат мазкур битимни Украина суверенитетининг бузилиши, дея қоралади.
XS
SM
MD
LG