Линклар

АҚШ махсус вакили Яқин Шарққа борди


АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл Исроил ва Фаластин ўртасида бошланиши кутилаётган бевосита музокараларда қатнашиш учун Тел Авивга борди.

Исроил мудофаа вазирлиги расмийси Амос Гилад Исроил радиосига берган интервюсида бевосита музокаралар чоршанба куни бошланишини маълум қилди.

АҚШ махсус вакили Фаластин томони билан музокараларни қачон ўтказиши эълон қилинганича йўқ.

АҚШ президенти Барак Обаманинг Яқин Шарқ тинчлик жараёнига оид уринишлари шанба куни Араб давлатлари лигаси томонидан маъқулланди.

Тўрт ой давом этиши кутилаётган “бевосита музокаралар” март ойида бошланиши керак эди, бироқ Исроилнинг шарқий Қуддусда янги яҳудий маҳаллаларини барпо қилиш режаларини эълон қилгани туфайли қолдирилган эди.
XS
SM
MD
LG