Линклар

logo-print

Ню Йоркдаги фитнага алоқадор шахс қўлга олинди


Ню Йорк марказидаги Таймс майдонида амалга ошмай қолган террор ҳужумига алоқадорликда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

АҚШ Бош прокурори Эрик Ҳолдер АҚШ фуқароси бўлган Файсал Шаҳзод Дубай шаҳрига учиб кетишга уринган пайтда Нью Йоркдаги Жефф Кеннеди аэропортида қўлга олинганини билдирди.

- Текширув ишлари давом этмоқда. Биз барча зарурий маълумотларни йиғаяпмиз ва бир нечта йўналиш бўйича текширув олиб бораяпмиз. Мазкур террор ҳужумидан мақсаднинг америкаликларни ўлдириш бўлгани аниқ, деди АҚШ Бош прокурори.

Ахборот агентликлари маълумотига кўра, келиб чиқиши покистонлик бўлган 30 яшар Файсал Шаҳзод яқинда Покистонда бўлиб АҚШга қайтган.

Федерал тергов бюроси Шаҳзод шанба куни портлатилиши режаланган автомобилни Таймс майдонига ҳайдаб боргани учун қўлга олинганини айтди. Шаҳзодга Манҳеттен федерал суди расман айблов эълон қилади.
XS
SM
MD
LG