Линклар

АҚШ Покистонга 656 миллион доллар маблағ ажратди


АҚШ расмийлари ўтган йил Толибон жанггариларига қарши ўтказилган ҳарбий амалиётлар пайтида етказилган зарарни қоплаш учун Покистонга 656 миллион доллар маблағ ажратилганини билдирди.

Исломободдаги АҚШ элчихонаси матбуот вакили Ричард Снелсир 188 миллион долларнинг ўтган ҳафта берилгани¸ қолган 468 миллион долларнинг эса Покистон ҳисобига душанба куни ўтказилишини маълум қилди.

Бу маблағ террорчилик ва исёнчиларга қарши амалиётлар олиб боришда ёрдам бераётган давлатлар учун мўлжалланган Коалицияни қўллаб-қувватлаш номли махсус жамғарма ҳисобидан берилмоқда.

Покистон Афғонистонни барқарорлаштириш ҳамда Ал-Қоида ва Толибон жанггариларига қарши олиб борилаётган курашда АҚШнинг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG