Линклар

Оқ уй маслаҳатчиси Бишкекка борди


АҚШ президенти Барак Обаманинг Россия ва Евроосиё масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Макфол 4 май куни Қирғизистон муваққат ҳукумати бошлиқ ўринбосари Алмаз Атамбаев билан учрашди.

Музокара чоғида қандай масалалар муҳокама этилгани ҳозирча маълум қилинмади.

Атамбаев идораси Макфол ташрифидан мақсад Қирғизистондаги вазият билан яқиндан танишиш ва Қирғизистон муваққат ҳукуматининг демократик йўлдан оғмаслик уринишларини қўллаб-қувватлашдан иборат эканини айтди.

Ўтган ой халқ исёни натижасида президент Қурмонбек Бакиев етакчилигидаги ҳукумат ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ҳокимиятни қирғиз мухолифати етакчилигидаги муваққат ҳукумат эгаллади.
XS
SM
MD
LG