Линклар

Афғонистонда хорижлик икки ҳарбий нобуд бўлди


НАТО эълон қилган баёнотда Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган иккита бомба портлагани оқибатида халқаро кучларнинг икки аскари ҳалок бўлгани билдирилган.

Баёнотда уларнинг қайси давлат фуқароси экани маълум қилинмаган.

Айни пайтда, Канада Мудофаа вазирлиги Афғонистон жанубида жойлашган Панжвайи туманида канадалик бир аскарнинг ҳалок бўлганини билдирди.

Жорий йил Афғонистонда 170дан ортиқ НАТО аскари нобуд бўлди. НАТО расмийларига кўра, уларнинг аксари йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG