Линклар

Ўзбекистонлик героинфурушлар қўлга олинди


Сибир божхона идорасининг тезкор гуруҳи ходимлари қорнида 1 килограмм 300 грамм героин олиб ўтишга уринган икки Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.

Сибир божхона идораси матбуот котиби Екатерина Бондаренконинг Регнум ахборот агентлигига айтишича, иккала шахс ҳам Тошкентдан Новосибирск шаҳрига учиб келган самолёт йўловчилари махсус текширувдан ўтказилган пайтда ушланган.

Текширув натижасида бир йўловчининг ичак-ошқозонидан 1 килограмм 76 грамм героин топилган.

Бунинг шу кунгача йўловчилар қорин бўшлиғида топилган энг кўп миқдордаги героин экани айтилмоқда.

Одатда бундай иш билан шуғулланган шахсларнинг қорин бўшлиғидан кўпи билан 300 – 400 грам героин топилган.
XS
SM
MD
LG