Линклар

Бакиевни экстрадиция қилишга буйруқ берилди


Қирғизистон муваққат ҳукумати прокурорларга собиқ президент Қурмонбек Бакиевни мамлакатга экстрадиция қилиш ҳақида буйруқ берди.

Муваққат ҳукумат чиқарган фармонда Бакиевнинг президент дахлсизлигидан мосуво қилингани ва прокурорларга ўтган ой 85 одам нобуд бўлган воқеаларга унинг алоқадорлиги бўйича жиноий иш очиш ҳақида кўрсатма берилган.

Апрел ойи бошида Бишкек шаҳридаги халқ исёни натижасида президент Қурмонбек Бакиев етакчилигидаги ҳукумат ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Бакиев Беларусдан бошпана топди.
XS
SM
MD
LG