Линклар

logo-print

Италияда ниқоб таққан муслима жаримага тортилди


26 яшар тунислик аёл Новара шаҳрида турмуш ўртоғи билан айланиб юрган пайтда уни Италия полицияси тўхтатди.

Эркак полиция ходимининг юзини очиб кўрсатиш ҳақидаги талабига аёлнинг эри қаршилик қилганидан сўнг полиция аёлга 550 евро жарима белгилади.

Бу Италияда мусулмон аёлнинг ниқоб учун илк бор жаримага тортилишидир.

Италияда исломий либос ëхуд бурқа ҳақида махсус қонун йўқ¸ аммо 1975 йилдан бери жамоа жойларида юзни ëпадиган ниқоб тақиш¸ ҳаттоки мотоцикл каскасини кийиш ҳам тақиқланган.
XS
SM
MD
LG