Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Ўзбек чегарачилари бизни одам ўрнида кўрмайди"

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

деб шикоят қилади Россиядан Тожикистонга Ўзбекистон орқали бориб-келишга мажбур бўлган хўжандликлардан бири.

“Ўзбекларга дарвозангни оч, Ўзбекистон! ”

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз, Ўзбекистон ташқарисида қолган миллатдошларининг ўз тилларини йўқотаётганидан хавотирда эканлигини билдирди:

- Асосий бир фикрим бор эди. Мамлакатдан ташқаридаги ўзбекларнинг ўз тилини йўқотиши мени бугунги кунда жуда ўйлантиради. Ана шу нарсага энг асосий сабаблар иккита экан. Ўзим сўраб-суриштириб кўрган эдим. Энг биринчиси¸ агарда бизнинг давлатимиз янада юксалса ва у Тожикистон¸ Туркманистон ва бошқа жойлардаги ўзбеклар учун бизда ишлаш имкони очилса¸ уларда бизга қараб интилиш бўлади. Яъни ўзбек тилини йўқотмайди.

Иккинчи асосий сабаб¸ мана шу бешта давлат ичида Ўзбекистон бошқа давлатларга нисбатан ўзининг муносабатини йўқотаëтганлиги. Бизнинг давлатимизга нисбатан қизиқиш йўқолаяпти бошқа давлатларда. Шу сабабли улар ўзбек тилида эмас қайси давлатда яшаëтган бўлса¸ ўша давлат тилини ўрганишга ҳаракат қилаяпти. Ўзбекистон давлатининг эшиклари ташқаридаги ўзбеклар учун мутлақио ëпиқ десак ҳам бўлади. Агар бизда эшиклар очилса¸ улар кирса¸ бизда ўқишса¸ ишлашса¸ тилини мутлақо йўқотишмайди улар. Бизда ишлашади¸ ўқишади¸ дейди самарқандлик суҳбатдошимиз.


“Волга”нинг пули кул бўлди”¸

дейди Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдош. У 1990 йилда бор мол-ҳолини сотиб Газ-24 Волга автомобили учун давлатга 16 минг сўм тўлагани, бироқ бу қарзлар давлат бўйнида қолиб кетаётгани ҳақида гапирди:

- Фарғонадан телефон қилаяпмиз¸ Фарғонадан.

Озодлик: Қайси туманидан?

- Тошлоқдан. Биз¸ совет пайтида 1990 йили заëм тарқатдику¸ аниқ мақсадни кўзлаб Газ-24 учун колхоз правлениеси бунга фронт орқасидаги хизмати учун қарор чиқариб¸ Газ -24 га ëзган.

Озодлик: Пулини олдиндан тўлаб уч йилдан кейин олиш шарти бор эди. Ўшами?

- Худди ўша. Ўшани шу кунгача 20 йил ичида уч марта хат юборганман. Охиргисини 2009 йилда жўнатдим. “Кутинг¸ ҳа- бўлади” деб хабар келди. Ҳозир бувим¸ ўша меҳнат ветерани 82 ëшда. Бувим гоҳи-гоҳида “Болам¸ машинага чиқмас эканман шекилли” деб қўяди. Ҳозир қариб қолди. Бир жойга чиқа олмайди. Ўша пайтда отам уйдаги ҳамма нарсаларни сотиб¸ Газ-24 учун 16 минг тўлаган. Давлатнинг ҳозир иложи борку. Ўзининг машина заводи бор. Бериб юборса бўладию. Бунинг учун жуда катта маблағ керак¸ деяпти хатда.

Озодлик: Битта сиз бўлмасангиз керак бундай чув тушиб ўтирганлар¸.

- Мендакалар кўп¸ биламан.

Озодлик: Сиздай кўп одамлар куйиб қолган. Одамлар ўшанда миниб юрган машиналарини ҳам сотиб юборган.

- Бизда ҳам шунақа бўлганда. Уйдаги бор нарсани сотиб 16 минг тўлаганмиз.

Озодлик: Россияда бу нарса амалга оширилди. Машина қийматининг ....

- Мен эшитганман. Россия уларнинг ҳаммасини тўлади¸ деб эшитдим. Союзга ўтиб кетган пулингиз¸ давлатлар мустақил бўлгандан кейин ўзининг қарзини тан олади¸ биз тан оламиз қарзимизни. Ҳозир солиқдан бир йилга қарз бўлиб қолсангиз¸ фоизи билан беради-а? Давлат фоизи билан олади. 20 йилдан бери биз агар фоиз қўядиган бўлсак¸ давлат барибир бермайдию¸ машинанинг ўрнига кичикроқ нарса берса ҳам майли эди¸ дейди тошлоқлик суҳбатдош.


Йўл азоби, гўр азоби!

Тожикистондан Москвга поездда келадиган тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ўзбек чегарачилари ва божхоначиларининг қўпол муомаласига дучор бўлмоқда, дейди хўжандлик Азизбек.

- Биз Россияга Ўзбекистон орқали ўтиб кетадиган бўлсак¸ бизни қийнаб юбораяпти.

Озодлик: Қандай ўтасизлар? Поезддами?

- Поездда.

Озодлик: Қандай қийнаяпти?

- Ундай қилаяпсизлар¸ бундай қилаяпсизлар¸ деб нима бўлаяптида энди. Одам қатори тўғри муомала қилмайдида.

Озодлик: Мисоллар келтиринг.

- Просто “Сумкани оч. У-бу” деган маънода гапираяптида. “Тез-тез сумкани оч. Менинг аччиғимни чиқарма. Ундай-бундай” дейдида. “Сумкангизни очинг. Кўрайлик” деб тўғри айтса бўладику.

Озодлик: Қўпол муносабатда бўлаяпти-а шундайми?

- Муносабати сал нимароқда. Ҳаммамиз мусулмонмиз¸ ўзбекмиз¸ қўни-қўшнимиз. Халқ ҳаммамиз яхши яшасак¸ бир-биримизга яхши муносабатда бўлсак яхшику¸ дейди хўжандлик суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG