Линклар

Лукашенка Бакиевни Бишкекка топширмоқчи эмас


Беларус президенти Александр Лукашенка Қирғизистоннинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Қурманбек Бакиев Бишкекка экстрадиция қилинмаслигини баён қилди.

Рейтерс агентлигига берган интервюсида Лукашенка Бакиевни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровнома “бефойда ва муваққат ҳукумат учун пасткашлик” бўлишини таъкидлади.

Беларус раҳбари, шунингдек, ўз мамлакатининг Европа ва Қўшма Штатлар билан алоқаларни яхшилаш уринишларига етарли эътибор берилмаётганида ғарбни танқид қилди.
XS
SM
MD
LG