Линклар

Берлинда Афғонистон бўйича йиғин ўтказилади


Германия ҳукумати Афғонистон шимолида қўшинлари хизмат ўтаётган давлатлар мудофаа вазирларини келаси ҳафта Берлинга учрашувга таклиф қилмоқда.

Ҳукумат баёнотига кўра, мудофаа вазири Гуттенберг 11 май кунги мажлисга НАТО, Европа Иттифоқи ва Афғонистон вакилларини ҳам таклиф қилган.

Германия мудофаа вазирлигига кўра, мажлис иштирокчилари Афғонистон шимолидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласини муҳокама қилади, бу эса, у ерга қўшинларини ташлаган мамлакатларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятлари борасида “қатъиятлилик муждасини” юборади.

Афғонистон шимолида Германиядан ташқари Қўшма Штатлар, Нровегия ва Швеция қўшинлари бор.
XS
SM
MD
LG