Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:32

Карзай алоқаларни яхшилагани Вашингтонга боради


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай келаси ҳафта Вашингтонга қиладиган сафари чоғида Қўшма Штатлар билан алоқаларни яхшилашга уринади.

Карзайнинг матбуот котиби Воҳид Умар президентнинг сафари “Афғонистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига олиб келиши мумкин”, дея баён қилди.

Кейинги пайтларда Карзай АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатларини кескин танқид қилиб келмоқда.

Унинг 12 май куни АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашиши кутилмоқда.

Обама Оқ Уйга келганидан бери Афғонистонга минглаб қўшимча аскарларни юборди. Ҳозирда Афғонистонда хизмат ўтаётган 130 минг хорижий қўшинларнинг учдан икки қисми Америка кучларидан иборатдир.
XS
SM
MD
LG