Линклар

АҚШ ва Покистон Ню Йоркдаги фитнани тергов қилмоқда


АҚШ ва Покистон расмийлари Ню Йоркнинг Таймс Сквер майдонига портловчи мослама ўрнатилган машинани қолдириб кетганликда гумон қилинаётган асли покистонлик АҚШ фуқароси устидан тергов ишлари жадаллашаётганини айтмоқдалар.

АҚШ прокуратураси ҳибсга олинган Файзал Шаҳзодга нисбатан беш айблов, жумладан, оммавий қирғин қуролини ҳаракатга келтиришга уринганлик айбловини илгари сурди.

АҚШ прокуратураси эълон қилган айбловларга кўра, 30 ёшли Файзал Шаҳзод яқинда Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Вазиристон минтақасида бомба ясаш бўйича тайёргарликдан ўтган. Бу эса унинг Толибон ёки Ал-Қоида билан алоқаси борлиги эҳтимолларини оширади.

Расмийларга кўра, Шаҳзоднинг бирор жангари гуруҳга дахлдорлиги ва Ню Йоркдаги фитнага хорижий ташкилотларнинг алоқадорлиги эҳтимолларини текширилмоқда.

Айни пайтда Покистон расмийлари Таймс Сквердаги фитнага алоқадор бир неча киши ҳибсга олинганини маълум қилгани хабар қилинмоқда.

Шаҳзод душанба куни унинг исми АҚШ хавфсизлик идораларининг қора рўйхатига киргизилганидан кейин Ню Йоркдан Дубайга учиб кетаётган самолётдан тушириб қолдирилган ва ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG