Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:24

Бишкек Бакиевнинг экстрадиция қилинишига эришмоқчи


Ўтган ҳафта охирида Минск шаҳрида Қурмонбек Бакиевни Бишкекка топшириш талаби билан ёшлар пикетга чиққан эдилар.
Ўтган ҳафта охирида Минск шаҳрида Қурмонбек Бакиевни Бишкекка топшириш талаби билан ёшлар пикетга чиққан эдилар.

Қирғизистон муваққат ҳукумати 4 май куни мамлакат Бош прокуратурасига ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурманбек Бакиевни экстрадиция қилишга оид ҳаракатларни бошлаш топшириғини берди.

Муваққат ҳукумат матбуот вакили Фарид Ниёзов бунга оид қарор бир овоздан қабул қилинганини маълум қилди.

- Муваққат ҳукумат раҳбари Роза Ўтинбоева бугун Қурманбек Бакиевнинг дахлсизлигини бекор қилувчи қарорни имзолади. Бу қарор ўтган ҳафта муваққат ҳукумат томонидан бир овоздан қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, муваққат ҳукумат Қирғизистон халқининг Қурманбек Бакиевни президентлик лавозимидан олганини тасдиқлади, деди Қирғизистон муваққат ҳукумати вакили.

Бакиев ўтган ойда 87 киши ҳалок бўлган қонли исёндан кейин аввал ўзи туғилиб ўсган Жалолобод вилоятига кетиб қолган, 15 апрел куни эса у ердан ЕХҲТ ва қўшни мамлакатлар расмийлари аралашуви билан Қозоғистонга чиқиб кетганди. Айни шу куни у ўзининг истеъфога чиққани ҳақида ариза ҳам ёзиб берган, мазкур ариза ЕХҲТ вакиллари воситачилигида Қирғизистон муваққат ҳукуматига етказилганди.

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида бир ҳафта ҳам турмаган Қурмонбек Бакиев Беларус президенти Александр Лукашенка даъвати билан билан Минскка етиб борганди.

21 апрел куни эса ҳокимиятдан четлатилган Бакиев ўз истеъфосини тан олмаслиги ҳақида баёнот тарқатганди.

- Мен, Қурмонбек Бакиев, Қирғизистоннинг қонуний сайланган ва дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган президентиман. Мени ўз қасамёдимдан бош тортишга мажбур қиладиган куч йўқ ва мени фақат ўлимгина тўхтатиб қолади, деганди Бакиев.

Қурмонбек Бакиевнинг бу баёноти жаҳондаги кўпчилик лидерлар томонидан сиёсий субутсизлик ўлароқ баҳоланган, Беларус президенти эса Бакиевга ҳомийликдан воз кечмаслигини баён қилганди.

Айни пайтда Александр Лукашенка Қирғизистоннинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Қурманбек Бакиев Бишкекка экстрадиция қилинмаслигини баён қилди.

Рейтерс агентлигига берган интервюсида Лукашенка Бакиевни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровнома “бефойда ва муваққат ҳукумат учун пасткашлик” бўлишини таъкидлади.

Аснода Қирғизистон муваққат ҳукумати Бакиевни Бишкекка қайтариш учун барча чораларни ишга солмоқчи. Шунингдек, апрел воқеаларида одамларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган Бакиевнинг яқинларини тутиш учун ҳам санкция берилган. Муваққат ҳукумат 3 май куни Бакиев атрофидаги 12 амалдорни (бунга Қурмонбек Бакиевнинг укалари ва ўғиллари ҳам киради) тутишда ёрдам берганларга 20 мингдан 100 минг долларгача мукофот берилиши ҳақида эълон қилди.
XS
SM
MD
LG