Линклар

logo-print

Британия сайловга тараддуд кўрмоқда


Буюк Британияда 6 май куни ўтказиладиган парламент сайлови учун номзод партияларнинг сайловолди кампанияси бугун ниҳоясига етади.

Мамлакатда ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, мухолифатдаги Консерваторлар партияси асосий рақиблари –ҳукмрон Меҳнат партияси вакиллари ҳамда Либерал-демократлардан 5-7 фоизга ўзиб кетган.

Бироқ кузатувчилар фикрича, 6 май куни бўлиб ўтадиган сайловда қайси партиянинг парламентда кўпроқ ўринни қўлга киритиши ҳозирча аниқ эмас. Аксар таҳлилчилар эса сайловдан сўнг Британияда коалицион ҳукумат ташкил этилиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Айни пайтда мамлакат Бош вазири Гордон Браун ўзи етакчилигидаги Меҳнат партияси сайловда мағлубиятга учраса, масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG