Линклар

Ироқда шиа партиялари бирлашди


Ироқдаги шиаларнинг иккита йирик сиёсий коалицияси мамлакат парламентида ягона сиёсий блок ташкил этишга келишиб олганликларини эълон қилдилар.

Амалдаги Бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги “Қонун устуворлиги иттифоқи” ва консерватив шиаларнинг Ироқ Миллий альянси эндиликда биргаликда парламентдаги 160та ўринга эгалик қилади.

Ташкил қилинган ягона сиёсий блок парламентда коалицион ҳукумат тузиш имконини қўлга киритмоқда. Бироқ янги ҳукуматга кимнинг раҳбар этиб тайинланиши ҳозирча аниқ эмас.

Нурий ал-Маликий ўз лавозимини сақлаб қолиш ниятида. Бироқ Ироқ Миллий альянсининг аксар аъзолари Нурий ал-Маликий номзодига қарши чиқмоқдалар.



XS
SM
MD
LG