Линклар

Меркел: Грецияда ёрдам дастури ишлаши шарт


Германия канцлери Ангела Меркел Грецияга кўрсатиладиган халқаро молиявий ёрдам дастури самара бериши лозимлиги, акс ҳолда Европа давлатларини ҳам Греция тақдири кутаётганидан огоҳлантирди.

Жорий ҳафта бошида Германия ҳукумати молиявий инқирозга юз тутаётган Грецияга ёрдам тариқасида 22.4 миллиард евро ажратиш режасини маъқуллади. Бугун парламентда чиқиш қилган Ангела Меркел парламентни ҳукумат режасини қўллаб-қувватлашга чақирди. Жума куни ушбу режа Германия парламенти муҳокамасига қўйилади.

ЕИ ва Халқаро валюта жамғармаси Грецияни бўҳрондан сақлаб қолиш мақсадида жами 110 миллиард евро ёрдам дастури ажратишга келишиб олдилар.

Айни пайтда Греция ҳукумати ҳам давлат харажатлари қисқартирилиши ва солиқлар оширилишини эълон қилди.

Грециядаги жамоат ва хусусий сектор ишчилари ҳукумат ҳаракатларига қарши умуммиллий иш ташлаш акцияси ўтказмоқдалар. Касаба уюшмалари эса пойтахт Афинада бир неча минг кишилик норозилик намойиши ўтказишни режалаган.

XS
SM
MD
LG