Линклар

logo-print

Медведев Сурияга боради


Россия президенти Дмитрий Медведев келаси ҳафта Сурияга сафар қилади.

Кремл вакилларига кўра, 10-11 май кунлари амалга олшириладиган сафар давомида Медведев Сурия ҳукумати етакчилари билан учрашиб, ўзаро алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилади.

Медведев Россия ва постсовет раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб Сурияга сафар қилмоқда.

Хабарларга кўра, Медведев ўз сафари давомида Яқин Шарқ тинчлик жараёнига оид масалаларни ҳам муҳокама қилишни режалаган.

Яқин Шарқ тўртлиги аъзоси бўлган Россия анчадан буён минтақадаги таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Медведевнинг ушбу сафари арафасида эса АҚШ Сурияни минтақадаги террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаганликда айблаб, ушбу давлатга нисбатан жорий этилган санкцияларни янада кучайтирди.
XS
SM
MD
LG