Линклар

Толиблар ҳукумат биноларига ҳужум қилди


Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида толиб жанггарилари ҳукумат биноларига ҳужум уюштирди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бир нечта худкуш шахс ўзини вилоят ҳокимининг шаҳардаги қароргоҳи ёнида портлатиб юборган. Ундан сўнг бир гуруҳ жанггарилар шаҳардаги бошқа ҳукумат биноларига ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотга кўра, жанггарилар билан отишмада хавфсизлик кучларининг беш нафар ходими нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG