Линклар

Португалия рейтинги туширилди


Moody’s халқаро рейтинг агентлиги келаси уч ой мобайнида Португалиянинг ўз қарзларини тўла олиш салоҳиятини бир-икки поғонага тушириши мумкинлигини эълон қилди.

Агентлик вакилларига кўра, бундай қарорнинг қабул қилинишига Португалия молиявий кўрсаткичларининг тобора ёмонлашиб бораётгани сабаб бўлган. Португалия иқтисодининг ҳам яқин келажакда ўзига кела олмаслиги тахмин қилинмоқда.

Кўпгина кузатувчилар Грецияда давом этаётган молиявий бўҳроннинг тез орада евроҳудуднинг бошқа давлатлари, жумладан, Португалия ва Испанияга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги хусусида хавотир билдириб келаётган эдилар.
XS
SM
MD
LG