Линклар

Ўзбекистон божхонаси ўз тажрибасини тақдим этди

  • Ҳасанжон

Ўзбек божгирлари рухсатисиз Ўзбекистон ҳудудига пашша ҳам учиб ўта олмайди.

Ўзбек божгирлари рухсатисиз Ўзбекистон ҳудудига пашша ҳам учиб ўта олмайди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 4 май куни Оқсаройда Осиё тараққиёт банкининг Тошкентда бўлиб ўтган саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этган Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмийси Озодликка халқаро савдо қоидаларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон божхона қўмитаси ўз фаолиятини халқаро меъёрлар асосида юритишида Жаҳон божхона ташкилотининг роли муҳим эканини айтди.

- Умуман олганда халқаро савдо қоидалари ва тартибларни ишлаб чиқишда Жаҳон божхона ташкилотининг ўрни биз учун беқиëс. Ташкилот тартиб¸ конвенциялар қабул қилади. Биз ҳам аъзо бўлганимиздан кейин ташкилот билан ҳамкорлик қиламиз. Ҳамкорлик шу доирадаки¸ умум қабул қилган нормалар асосида божхона назоратини ташкил қилади Ўзбекистон республикасида. Халқаро меъëрий ҳужжатлар асосида фаолиятини ташкил қилиб¸ мувофиқлаштириб боради, деди ўз исмини айтишни хоҳламаган Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси расмийси.

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий дастурлар бўйича бошқарувчиси Бистра Теодосиева Жаҳон божхона ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг ривожланиши ҳар томонлама фойдали эканини айтди.

- Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасида ҳамкорликнинг ҳар қандай кўринишда ривожланиши Ўзбекистон Божхона қўмитаси ўз фаолиятини замонавий савдо ва божхона талаблари даражасида юритишига хизмат қилади. Бундан ҳам Ўзбекистон¸ ҳам хориждаги ҳамкорлар манфаатдор, дейди Жаҳон божхона ташкилоти вакили Бистра Теодосиева.

Шу ўринда ўзаро ҳамкорлик доирасида Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистонга қандай амалий ёрдам кўрсатиши мумкин¸ деган савол туғилади.

Жаҳон божхона ташкилоти расмийси Гред Базби ташкилот, масалан Ўзбекистон давлат хазинасига салмоқли даромад келтираётган божхона тизимини ўрганиб унинг фаолиятини такомиллаштиришда амалий ёрдам бериши мумкинлигини айтади.

- Жаҳон божхона ташкилоти мутахассислари мамлакатга бориб божхона фаолиятини пухта ўргангач¸ сўнгра, масалан, Ўзбекистон учун божхона тизимини қандай ислоҳ қилиш, замонавийлаштириш ва божхона самаралироқ фаолият юритиши хусусида тавсиялар бериши мумкин, деди халқаро ташкилот вакили.

Айни пайтда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси вакили нафақат Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистонга, ўз навбатида Ўзбекистон ҳам божхона фаолиятини яхшилашда бошқа давлатларга амалий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга эканини қўшимча қилди.

- Ўзбекистонда Олий ҳарбий божхона институти ташкил қилинган. Ўша ўқув юртида малакали божхоначилар Марказий Осиë ва бошқа давлатларга кадрлар етиштириб беришда яқиндан ëрдам бериш мумкин¸ мурожаат қилинса. Ëки Миллий кинология марказимиз бор. Ўша марказимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига хизмат итларини тайëрлашда нафақат Ўзбекистон¸ балки қўшни давлатлар ва бошқа Осиë давлатлари¸ Европа давлатларига ëрдам қўлларини чўзади. Хизмат итларини тайëрлаб беришда яқиндан ëрдам бериши мумкин. Хизмат итларининг турларини¸ масалан¸ портловчи моддалар¸ наркотик моддалар қидиришда хизмат итларидан фойдаланади чегарада, деди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси расмийси.

Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган Жаҳон божхона ташкилоти 1947 йилда ташкил этилган. Ҳозир бу ташкилотга 176 давлат аъзо. Бред Базбига кўра, Ўзбекистон Жаҳон божхона ташкилотига 1992 йил 28 июлда аъзо бўлган. Ўтган вақт давомида Халқаро ташкилот ва Ўзбекистон божхона тизими қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан¸ Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликда “2007 – 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси божхона органларини ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқилган ва у муваффақиятли амалга тадбиқ этилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG