Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:19

Европа етакчилари евро тақдиридан хавотирда


Европа етакчилари Грециядаги зўравонликларда уч киши ҳалок бўлгани боис евро пул бирлиги истиқболлари борасида хавотир билдирмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркел умумий пул бирлиги 11 йил аввал жорий қилинганидан бери энг жиддий бўҳронни бошдан кечираётганини баён қилди.

Финляндия бош вазири Матти Ванҳаҳен Грецияга таклиф қилинаётган қутқарув режаси моливий беқарорликни бартараф қила олмаслиги мумкинлигини эътироф этди.

Франция бош вазири Франсуа Фийон евро пул бирлиги молиявий чайқовчилар ҳуружига учраганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG