Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:49

АҚШ хавфсизлик чораларини янада кучайтиради


Қўшма Штатлар “қора рўйхат”даги шахсларни йўловчи учқичларга чиқишининг олдини олиш бўйича чораларни кучайтирадиган бўлди. Бунга Ню Йоркнинг Таймс Сквер майдонида бомба ўрнатилган машинанани қолдириб кетганликда гумон қилинаётган шахсанинг Дубайга учиб кетаётган самолётга чиқишга муваффақ бўлгани сабаб бўлди.

Асли покистонлик АҚШ фуқароси Файзал Шаҳзод “қора рўйхат”да бўлганига қарамасдан, душанба куни Дубайга учиб кетаётган самолётда ҳибсга олинди.

АҚШ авиацияси расмийларига кўра, энди авиаширкатлар гумонланувчи шахснинг исми аниқлангач, икки соат ичида “қора рўйхат"ларни текшириб кўриши лозим бўлади. Аввалги талабларга кўра, бу иш 24 соат ичида қилиниши лозим эди.

АҚШ прокуратураси илгари сурган айбловларга кўра, 30 ёшли Шаҳзод яқинда Покистоннинг Вазиристон минтақасида бомба ясаш бўйича тайёргарликдан ўтганига иқрор бўлган.
XS
SM
MD
LG