Линклар

Сталин портретига бўёқ билан ҳужум қилинди


Санкт-Петербургда собиқ совет диктатори Иосиф Сталиннинг портрети чизилган автобус шаҳар кўчаларига чиқарилди.

Россия Нацистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 65 йиллигини нишонлаш арафасида йўловчи автобус Санкт-Петербургнинг тарихий кўчаларидан юриши керак эди.

Бироқ Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, автобус кўчага чиққанидан кўп ўтмай, номаълум шахслар Сатлиннинг портретига бўёқ сочиб юборган.

Россиялик ёш блоггер Виктор Логинов автобусга Сталиннинг портретини чизиш ва унинг икки ҳафта давомида шаҳар кўчаларидан юриши учун ҳомийлардан 1300 АҚШ доллар тўплаган эди.

Сталиннинг шафқатсиз диктатор бўлганига қарамасдан, россияликларнинг кўпчилиги Нацистлар Германияси устидан қозонилган ғалабада унинг роли катта бўлган, дея ҳали ҳам уни эъзозлайди.
XS
SM
MD
LG