Линклар

“Нафтогаз” билан “Газпром” бирлаштирилиши мумкин


Украина расмийлари “Нафтогаз” давлат ширкатининг Россиянинг “Газпром” ширкати билан бирлашуви тенг ҳуқуқли шартлар асосида бўлиши лозимлигини айтмоқда.

Украина бош вазири Николай Азаров россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг ўтган ойда илгари сурган “Нафтогаз” билан “Газпром”ни бирлаштириш таклифи “диққатга сазовордир”, дея баён қилди. Азаров Путиннинг музокаралардан кейинги матбуот анжуманида илгари сурган таклифи кутилмагани ва сўзлашувлар чоғида муҳокама қилинмаганини маълум қилди.

Азаровнинг айтишича, у матбуот анжуманидан кейин Путин билан ўзаро суҳбатда “Нафтогаз” бу таклифни кўриб чиқишга тайёрлиги, бироқ ҳар қандай бирлашув “тенг ҳуқуқли шартлар” асосида бўлиши лозимлигини айтган.

Россия Кремлпараст президент Виктор Янукович иқтидорга келганидан кейин Украина билан алоқаларни мустаҳкамлашга зўр бериб ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG