Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:17

Сомали қароқчилари яна бир кемани гаровга олди


Сомали қароқчилари Россияга қарашли ва Либерия байроғи остида сузиб кетаётган нефт танкерини гаровга олди.

Европа Иттифоқи ҳарбий флоти расмийларига кўра, “Москва Университети” номли танкер қўлга олинган пайтда ғарбий Африка соҳилларидан 700 километр нарироқда Хитойга томон сузиб кетаётган бўлган.

Маълумотларга кўра, кема экипажи россиялик 23 нафар денгизчидан иборатдир. Минтақадаги Россия ҳарбий кемалари воқеа жойига йўл олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG