Линклар

Россияга Тожикистондан қуруқ мева киритиш таъқиқланди


Россия санитария хизмати расмийларига кўра, таъқиқ Тожикистонда полиомиелит касаллиги тарқалаётгани ортидан жорий этилган.

Манбанинг билдиришича, Тожикистондан Россия бозорларига киритилган ёнғоқ ва қуруқ мевалар аллақачон бозор расталаридан олиб қўйила бошланган.

Россия санитария хизмати маълумотларида келтирилишича, айни кунда Тожикистонда 170 дан ортиқ киши полиомиелит касаллигига чалинган бўлиб, улардан 12 нафари оламдан ўтган.

Ўз навбатида, Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари бу касалликка чалинганлар сони анча кам эканини ва фақат бир гўдак бу касаллик туфайли вафот этганини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG