Линклар

Қирғизистон фуқаролари тожик милиционерларини калтаклади


Тожикистоннинг Исфара тумани билан чегарадош Қирғизистоннинг Боткен туманига қарашли Кўктош қишлоғида қирғизистонлик ёшлар ва тожик милиционерлари ўртасида можаро чиқди.

Қирғизистон томонининг иддаосига кўра, тожик милиционерлари цемент олиб кетаётган қирғизистонликлардан ўз хақларини талаб қилишган. Қирғизистонликлар 740 сўм (тақрибан 16,5 АҚШ доллари) бериб, ўз йўлида давом этганлар. Бироқ улар узоққа кетолмаганлар. Чунки бошқа автомашинада етиб келган фуқаро кийимидаги тожик милиционерлари яна пул талаб қилишган.

Қирғизистонликлар тожик милицияси вакилларининг бундай бедодлигига чидолмай, ўз юртдошларидан кўмак сўрашган. Ёрдамга етиб келган кўктошликлар тожик милиционерларини калтаклашган. Бу можарога Боткен тумани чегарачилари аралашгандан кейингина тожик милицияси вакиллари калтакловчилар қўлидан қутулганлар. Шунга қарамай, уларни Боткен ички ишлар бўлимига олиб бориб топширишган.

Айни пайтда бу можаро юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ Тожикистон Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси Сўғд вилоят бошқармаси мулозимлари чегарада ҳеч қандай воқеа юз бермаганлигини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG