Линклар

АҚШ элчиси Ўзбекистон халқини байрам билан қутлади


Америка Қўшма Штатлари элчиси Ричард Норланд Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига энг илиқ тилакларимни йўллайман. Биз Иккинчи жаҳон уруши даврида жасорат кўрсатиб, фидокорона кураш олиб борган ўзбекистонликларни ҳамда Ўзбекистонга эвакуация қилинган аҳолига ўз бағридан жой берган барча кишиларни шарафлаймиз.

Биз курашда қурбон бўлган ва Ўзбекистон фуқаролари учун қадрли ҳисобланган инсонларга ҳурмат бажо келтирамиз. Оилангиздан тинчлик-осойишталик, соғлик-омонлик ва бахт-саодат асло аримасин! дейилади АҚШ элчи сининг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида.
XS
SM
MD
LG