Линклар

Греция парламентида муҳим ҳужжат овозга қўйилади


Бугун Греция парламентида давлат ва жамоатчилик секторида сарф-харажатларни кескин камайтиришни назарда тутган ҳукумат дастури овозга қўйилади.

Ҳужжатнинг депутатлар томонидан жиддий қаршиликсиз қабул қилиниши айтилмоқда.

Чоршанба куни Социалистлар етакчилигидаги Афина ҳукуматининг бўҳрондан чиқиш чораларига қарши норозилик билдириб кўчаларга чиққан намойишчилар билан полиция кучлари ўртасида тўқнашу юз берди.

Тартибсизлик пайтида уч киши нобуд бўлди, ўнлаб одам¸ жумладан¸ полиция ходимлари яраланди.

Европа иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси қарзга ботган Греция ҳукуматига 145 миллиард доллар қарз беришни ваъда қилган.

Эвазига Афина ҳукуматидан бўҳронга қарши ўз дастурини тўлиқ амалга тадбиқ этиш талаб қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG