Линклар

logo-print

Эрон Тожикистонга визасиз саёҳатни таклиф қилди


Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон икки давлат ўртасида визасиз саёҳат тартиби жорий этишни расман таклиф қилганини билдирди.

Вазирлик матбуот вакили Давлат Назриев Озодликка бу масаланинг 8 май куни муҳокама этилиши ва Теҳрон таклифининг қабул қилиниши кутилаётганини айтди.

Назриевга кўра, жума кунги музокараларда Эрон Ташқи ишлар вазирининг консуллик масалалари бўйича ўринбосари Ҳасан Қашқавий ҳам иштирок этади.

Эрон визасиз саёҳат тартиби жорий қилиш ҳақида аввал ҳам бир неча марта таклиф берган. Бироқ Тожикистон бундай тартибни дипломатик паспорт эгалари ва давлат иши юзасидан саёҳат қиладиган шахсларгагина қўллашини билдирган.
XS
SM
MD
LG