Линклар

logo-print

Максим Бакиев халқаро қидирувга берилди


Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев ва Давлат соқчилик хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Нурланбек Темирбаев халқаро қидирувга берилди.

Бу ҳақдаги маълумотлар Интерполнинг расмий сайтига қўйилди.

Максим товламачиликда, Темирбаев эса одамлар ҳаёти ва саломатлигига қарши жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.

Уларни ҳибсга олиш ҳақидаги санкцияни Бишкек туман суди берган.

Қирғизистонда ҳокимиятдан четлатилган президентнинг йигирмага яқин сафдоши қўлга олинди.

85 одам нобуд бўлган 6 – 8 апрел кунги исёнлардан сўнг президент Бакиев мамлакатни тарк этиб Беларусдан бошпана топди.

Айни пайтда Беларус Ички ишлар вазирлиги Бакиевни экстрадиция қилиш ҳақида сўров олинмаганини айтди.

Шунингдек, 6 май куни Қирғизистон Бош прокуратураси президент идорасининг собиқ бошлиғи Оксана Малеванная қўлга олинганини билдирди.

Бишкекдаги Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланаётган Малеванная хизмат салоҳиятини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG