Линклар

Британияда парламент сайлови ўтказилмоқда


Сўров натижалари Дэвид Камерон етакчилигидаги Консерватив партиянинг 13 йилдан бери ҳокимиятни эгаллаб келган Бош вазир Гордон Браун етакчилигидаги Меҳнат партиясидан олдинда эканини кўрсатди.

Ник Клегг етакчилигидаги Либерал-демократик партияси эса¸ сўров хулосаларига кўра¸ учинчи ўринда бормоқда.

Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 44 миллион фуқаронинг 70 фоизи иштирок этиши кутилмоқда.

Сайлов дастлабки натижаларининг маҳаллий вақт билан кеч соат 10 ¸ Тошкент вақти билан 7 май куни тонгги иккида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG