Линклар

Байден Европа парламентида сўзлади


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден 6 май куни Европа парламенти аъзолари олдида қилган чиқишида АҚШ ва Европа ҳозир бир-бирига ҳар қачонгидан кераклигини айтди.

Байден Қўшма Штатлар ва Европа 21-аср муаммоларига биргаликда кураш олиб бораётганини таъкидлади.

- Бу асрда хатарлилиги жиҳатидан 20 асрдагидан кам бўлмаган муаммолар пайдо бўлди. Биз ушбу муаммоларга қарши биргаликда кураш олиб боряпмиз, деди АҚШ вице-президенти.

Европага сафар қилаётган Жозеф Байденнинг жума куни Испанияга жўнаб кетиши олдидан НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен, шунингдек, Европа иттифоқи президенти Ҳерман Ван Румпей билан музокара олиб бориши режаланган.
XS
SM
MD
LG