Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:33

Андижондаги "қўрғошин ëмғири"дан беш йил ўтиб...


Брюссел йиғини давомида Андижон воқеаларига оид анча янги ахборот юзага чиқди.
Брюссел йиғини давомида Андижон воқеаларига оид анча янги ахборот юзага чиқди.

2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказида содир бўлган қонли воқеаларга беш йил тўлаëтир. Ўтган беш йиллик фурсат ичида бу фожиага оид янги-янги тафсилотлар очиқланаëтган бўлса-да¸" Андижонда нима бўлди?" деган асосий саволга ҳануз жавоб йўқ.


13 май куни Андижон қамоқхонаси дарвозасини биз очмаганмиз


Бундан 5 йил олдин 13 май куни қамоқдан исëнчилар тарафидан озод қилинган 23 тадбиркордан бири Шамсиддин Атаматов 2010 йилнинг 4 май куни Европа парламентда ўтказилган давра суҳбати пайтида "Дарвозани биз очмаганмиз ва Андижон воқеалари ҳукумат провoкацияси" дея баëнот берди.

Брюсселдаги давра суҳбати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:25 0:00


Шамсиддин Атаматов: Биз 2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Андижон турмасида ўтирган вақтимизда ташқаридан ҳар хил шовқин овозларини эшитганмиз. Шундан кейин орадан қисқа муддат ўтиб¸ шу шовқин турмадаги учинчи этажга ҳам кўтарилган. Шунда биз ташқаридан ҳам ҳаракат бўлган¸ ичкаридан ҳам баъзи бир хоналарни ичкарида ўтирганлар очиб чиқишди¸ эшикларни ташқарилардан очиб чиқиб шунақа бўлиб биз кўчага чиққанмиз. Чиққан пайтимизда Андижон турмасининг дарвозаси очилган ва постда қўриқчилик қилиб турадиган милицияларни қўли орқага қилиб боғланган ва ерга ëтган ҳолатида кўрганмиз.

Озодлик: Сизда бир шубҳа йўқми? Қандай очилди бу дарвоза? Биродарлар¸ тадбиркорларнинг орасида дарвозаларни очадиган даражада¸ ҳарбий истеҳкомларни очадиган даражада куч бўлмагандир.

Шамсиддин Атаматов: Бизнинг судимизга келаëтган¸ бизнинг орқамиздан озод қилинишимизни талаб қилаëтган аҳоли кўпайиб борган. Табиий¸ бу расмийларга ëқмаган. Лекин бизни тарқатиб юборишга ҳам улар бир жиддийроқ сабаб кўрсата олмаган. Чунки ташқарида бўлаëтган пикетлар шунчалик тартибли равишда қилинган¸ йўлга қўйилган эди. Бундан бирорта жиддий хато топиб¸ буни тарқатиб юборишга ҳукумат органларининг сабаблари бўлмаган. Шундан кейин мен ўйлайман¸ ўйламаймиз бу аниқ нарса¸ бизга нисбатан бу провокация бўлган. Давлат томонидан уюштирилган.

Озодлик: Яъни давлатнинг одамлари дарвозани очиб беришган ва қурол ташлашган.

Шамсиддин Атаматов: Шу нарса бўлган. Уюштирилган нарса бўлган. Биз буни ҳозир исботловчи ҳамкорларимиз билан ва гувоҳлар билан жонли равишда битта филм қилаяпмиз. Яқинда бу филмни тақдим қиламиз. Ҳозир “бу давлат томонидан олиб борилган провокация” деб айтиб ўтдик.

Озодлик: Сизни озод қилган одамлар ичида биродарлар бормиди? Яъни танишларингиз¸ қариндош-уруғлар бормиди?

Шамсиддин Атаматов: Йўқ¸ унақа одамлар йўқ эди.

Озодлик: Сизнинг озод қилинишингиз қандай бўлди? Эшикни очиб “озодсан” дейишдими?

Шамсиддин Атаматов: Бу одамларни кўрганимизда биз танимаганмиз. Шахсан мен танимаганман. Ундан кейин у фақат 5-10 та одам бўлмаган. Коридорда ҳамма¸ қамоқхонадагиларга озодлик бўлсачи¸ тўполон бўлиб кетади. Унақа жойда ким ташқаридан кирдию¸ ким ичкаридан чиқаяпти¸ бунисига ҳеч ким эътибор бермайди. Шуни ҳам тушунинглар. Бу нарса билан мен саволлардан қочмоқчи эмасман. Яна қанақа саволлар бўлса¸ албатта¸ жавоб бераман. Лекин ўша пайтдаги бизнинг ҳолатимизни озгина бўлса ҳам тасаввур қилишни тушунинглар.

Озодлик: Қамоқдан чиқиб тўғри майдонга бордингизми?

- Тўғри майдонга бордим¸ дейди Шамсиддин Атаматов.


Андижонда отилганлар рўйхатига яна 87 киши қўшилди

Андижон воқеаларидан беш йил ўтиб Бобур майдонидаги отишма чоғида ўлганларнинг аниқ сони ноаниқ қолмоқда. Ҳозир муҳожиратда яшаëтган воқеа гувоҳи Бахтиëр Мухторов ҳукумат ўқига учган 87 кишининг аниқ исм-шарифини Европарламентга тақдим қилди.

ААТ сўзчиси Шамсиддин Атаметов
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:43 0:00


Бахтиëр Мухторов: Шу кунгача Ўзбекистон ҳукумати 187 та одам ҳалок бўлган¸ деб келган. Унга қарши бирор бир ташкилот¸ бирор-бир факт билан чиқмаган. Кўпи 1000 та деган¸ кўпи 500 та – ҳамма ҳар хил вариантни келтирган¸ лекин ҳеч ким аниқ бир фактга асосланиб бир нима келтирмаган. “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти шу мониторингни ўтказиб¸ анкеталар тузиб шу анкеталарни қирғиндан омон қолган муҳожирликда яшаëтган дўстларимизга тарқатдик. Шулардан 226 та анкета олдик. Шуларнинг ичида 87 та ...

Озодлик: Тушунишимча¸ бу рўйхатларда йўқ бўлган янги марҳумлар рўйхати.

- 87 та дегани бу респондентга таниш бўлган қурбон бўлганларнинг исм фамилияси. Иккинчи иловада респондентга нотаниш бўлган қурбон бўлганларнинг рўйхати. Булар 244 та. Учинчиси оммавий қирғинлар қаерда бўлган? Учинчи иловада оммавий қирғинлар қаерда содир бўлганлиги ҳақида. Тўртинчиси бедарак йўқолганлар. Бедарак йўқолганлардан ҳозир 11 та шахс аниқланди¸ дейди Бахтиëр Мухторов.

Бахтиëр Мухторов бу рўйхатни Озодликка ҳам тақдим қилди.

1 Усмонов Дилшод
2 Тешабоева Одинахон
3 Арапов Ҳусниддин
4 Хўжаев Баҳром
5 Султонов Алишер
6 Турғунова Рўзихон
7 Якубов Рустамжон
8 Абдулахатов Тўрахон
9 Абдураҳмон
10 Каримов Шомурод
11 Нодиров Акрамжон
12 Нишонов Адҳамжон
13 Мамадиев Муҳаммадазиз
14 Қўшоқов Абдулвоҳид
15 Акрамов Абдураҳим
16 Мамарасулов Абдулбоқи
17 Мамажонов Музаффар
18 Солиев Абдулбоқи
19 Солиев Оятуллоҳ
20 Мамажонов Мурод
21 Нодиров Раҳматуллоҳ
22 Мамаризаев Акмал
23 Тиллабоев Абдуқаҳҳор
24 Умаров Бобиржон
25 Рустамов Комилжон
26 Ибрагимов Низомиддин
27 Мирзабоев Умид
28 Ҳамиджонов Ўткир
29 Мўминжонов Исмоил
30 Қодиров Исҳоқ
31 Алибоев Сайфулло
32 Алибоев Абдуносир
33 Алибоев Алишер
34 Қобулов Илҳомжон
35 Ураимов Абдуваққос
36 Комил
37 Қўшоқов Абдулвоҳид
38 Саматов Олимбек
39 Юлдошев Паттоххон
40 Абдувоҳид
41 Аҳмедов Расулжон
42 Улуғбек
43 Жабборов Тўлқинхон
44 Ёдгор Мамажонов
45 Қўзиев Абдураҳмон
46 Шокиров Шарифжон
47 Маллаев Асқарали
48 Санжар Рўзибоевич
49 Қодиров Абдулҳофиз
50 Зоҳидова Ҳидоятхон
51 Абдумажид
52 Мўйдинов Дилшод
53 Муҳиддинов Умиджон
54 Сайдуллаев Саидмурод
55 Сайдуллаев Дилшод
56 Ҳабибуллоҳ
57 Қамбаров Баҳодир
58 Ҳожиматов Абдувоҳид
59 Исмоилов Муҳаммаджон
60 Ҳасанбой
61 Шамшодбек
62 Бахтиёржон
63 Эргашев Ботиржон
64 Рустам
65 Раҳмонов Носиржон
66 Асадуллаев Зокиржон
67 Раҳмонов Ботиржон
68 Ҳаётбек
69 Низомжон Тимиров
70 Саримсоқов Акмал
71 Дилшод
72 Қаюмов Абдумажид
73 Мадраҳимов Абдураҳмон
74 Абдуллаев Абдуносир
75 Умаров Алишер
76 Каримов Позил
77 Қўчқоров Улуғбек
78 Қозоқов Нозимжон
79 Каримов Дилшод
80 Турдиев Азамжон
81 Қобилов Илҳомжон
82 Фозилжон
83 Акбаров Ғайрат
84 Солиев Аҳрор
85 Аҳмедов Шукур
86 Исоқов Шукрулло
87 Режабов Обиджон

Бедарак йўқолганлар
1 Аҳмадқулов Азамжон
2 Тўрабеков Замирбек
3 Эгамов Абдувосит
4 Алимов Эркин
5 Исмоилов Муҳаммаджон
6 Ҳасанжон
7 Аҳмаджонов Ҳасан
8 Дилмурод
9 Ҳамзаев Ҳасан
10 Мадумаров Машраббой
11 Баҳром


Андижон касалхонасида ярадорлар ўлдирилган

Андижон воқеалари пайтида Андижон вилоят касалхонасида ишлаган врачнинг хотиралари акс этган видеолавҳа намойиш қилинди. Видеолавҳа давомида врач қийноқлар оқибатида чала ўлик ҳолда касалхонага келтирилган жасадлар тафсилотини очиқлади. Видеолавҳа қаҳрамони ўз исми шарифи ва тасвири очиқланмаслигини истаган андижонлик врач 2005 йил 13 майдан кейин мажбуран Андижон ўликхонасида ишлатилгани ва МХХ терговчилари қийноғидан ўлган жасадларни кўрганини иддао қилди. Бундан олдин Ҳюман Райт Уотч вакиласи Алисон Гил Бобур майдонидаги ярадорлар ҳукумат аскарлари томонидан бирма-бир ўлдириб чиққанлигини айтган эди.


Рустам Иноятовнинг Брюсселда юриши шармандалик

5 май куни Европа парламенти мулозимлари Ўзбекистон ҳукумат вакиллари билан ëпиқ эшиклар ортида мулоқот олиб борди. Учрашув Европарламент инсон ҳуқуқлари мулоқоти доирасида ўтказилди.

Учрашувда иштирок қилган Ўзбекистон делегациясининг таркибини 4 май куни ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашган юқори мартабали Европа иттифоқи мулозими очиқлади.

5 май кунги Европарламентдаги учрашувда Ўзбекистон Адлия вазири Муҳитдинов¸ Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятов¸ Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов¸ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий марказий директори Акмал Саидов¸ Ўзбекистоннинг ЕИдаги элчиси Ғуломов ва бошқа мулозимлар иштирок қилди.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоевага кўра, делегация таркибида Фарғона вилоятининг собиқ прокурори Маъруф Усмонов ҳам бор.

4 май куни Европарламент мулозимлари билан учрашган Тожибоева 2006 йилги тергов давомида Усмоновнинг шахсан ўзини қийноққа солганлигини айтиб, “ЕИ вакилларининг қийноқлар қўллайдиган мулозим билан учрашиши шармандалик” эканини таъкидлади

- Инсон ҳуқуқлари масаласи бугунги кунда Европа иттифоқи учун ҳам¸ АҚШ ҳукумати учун ҳам иккинчи даража эмас балки ўнинчи даражага тушиб қолди¸ деб айтсак бўлади. Сабаби¸ геополитик манфаатлар инсон ҳуқуқидан¸ 27 миллионлик азобланаëтган¸ ҳуқуқлари топталаëтган ўзбек халқи ҳуқуқидан кўра устун турибди. Рустам Иноятовнинг Европага келиб Брюсселда Европа иттифоқи раҳбарлари¸ Европа парламенти вакиллари билан учрашишини мен Европа иттифоқи¸ Европа парламенти вакилларининг аввало ўз ҳурматларини йўқотганликлари¸ ўзларини оëқ ости қилганликларини исботлайдиган далил¸ деб атайман. Чунки улар жиноятчини билиб турибди ва ўша жиноятчи билан бир столда ўтириб инсон ҳуқуқларини яхшилаш масаласини муҳокама қилишмоқчи. Ҳеч қачон инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга ҳеч қандай ҳаракат қилмаслигини жуда ҳам яхши билишади¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

Сешанба куни Европарламент аъзолари билан учрашган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини абгор аҳволга солган асосий айбдорлар Европарламент мулозимлари билан инсон ҳуқуқларини муҳокама қилиши мантиққа зид эканлигини айтишди.

Озодликка маълум бўлишича¸ ЕИ ва Ўзбекистон мулозимлари учрашуви пайтида Австралиядан уйига қайтган пайтда 10 йилга қамалган Дилором Абдуқодирова масаласи ва қамоқда қолаëтган 21 виждон тутқуни тақдири муҳокама қилинган.


Андижон жабрдийдаларининг уйлари тортиб олинмоқда

Брюсселдаги анжуман чоғида Европарламентнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси вакиласи Ҳейди Ҳаталa (Heidi Hautala) муҳокамани бошлаб берар экан, Ўзбекистонда Андижон воқеаларидан 5 йил ўтиб инсон ҳуқуқлари аҳволи ўта аянч аҳволда эканини факт ўлароқ қайд қилди. Ундан кейин сўз олган Ҳюман Райтс Уотч вакиласи Вероника Санте Голдсон¸ Андижон воқеаларида айбланиб қамоқда ëтганларнинг уйлари суд ҳукмига кўра мусодора қилинаëтганини қайд қилди.

“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти раҳбари Нурилло Мақсудов Озодлик билан суҳбатда бу масалага ойдинлик киритди.

Нурилло Мақсудов: Уйлар мусодара қилинсин¸ деган қарор жуда кўп уйларга тушган. Айни бугунги кунда Ортиқов Шокиржон деган андижонликнинг уйига “бўшатинглар” деб келишибди. Ортиқов Шокиржоннинг ўзи ўтиб кетган. Ичкаридан ўлиб чиққан.

Озодлик: Қамоқдан ўлиги келган бўлишига қарамасдан унинг уйи мусодара қилиниши керакми?

- Худди шундай. Уйига ўлигини олиб келишган. Оиласи¸ бола-чақаси билан битта домда туришар эди. Ўша домни бўшатинглар, деб келишибди. У аëл “Қайси ҳужжатга асосланиб келдинглар?” деса¸ суд ҳукмини кўрсатишган¸ дейди Нурилло Мақсудов.


Моника Уитлок
Моника Уитлокнинг "Андижон"и

Андижон воқеаларидан бир кун олдин 2005 йилнинг 12 май кунги тинч намойишни суратга олган британиялик журналист Моника Уитлок кейинчалик Ўзбекистон ҳукумати учун исталмаган шахсга айланди. 4 май куни Брюсселдаги йиғинда Моника Уитлок кейинги 5 йил мушоҳадалари маҳсули бўлган "Андижон ҳикоялари" филмини намойиш қилди.

Филм олис Швециянинг қорли ëбонидан бошпана топган андижонлик отахоннинг суҳбати билан бошланади. Суҳбат мавзуси ана шундан кейин мозийга кўчади. 23 тадбиркор озодлигини талаб қилиб кўчада тинч намойиш ўтказганларнинг тасвири 13 май куни ҳукумат ўқидан илма-тешик бўлган жасадлар тасвири билан алмашади. Навбатдаги кадрда Моника Уитлок Андижондаги оммавий қабрга майит қўйилаëтган жараëн фонида туриб воқеаларни дунë жамоатчилигига етказмоқда. Бир соатлик филм Европа иттифоқи мулозимларига ҳам намойиш қилинди. Филм охирида Швеция қоронғулигига чўмган денгизнинг олислардаги зўрға йилтираб турган маëғи танбурнинг ғамли садолари фонида акс этади. Андижонликлар Каримов яратган зулм дунëсида бир ярқ этган маëқдай хотирамда қолди¸ деди филм муаллифи Моника Уитлок кино тақдимоти сўнггида.


Бу гаплар дунë қулоғига етмаяпти

дейди Андижон воқеаларини Андижонда туриб ëритган швециялик журналист Элин Йонссон.

 Элин Йонссон Андижон ҳақида
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00


- Бу ерда эълон қилинган янги фактлар муҳим¸ аммо бу гаплар биз ўтирган хона ташқарисидан чиқиб дунëга тарқалиши ва сиëсий ирода соҳиби бўлган арбоблар қулоғига етмоғи лозим. Биз бу ерда айтилган гапларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш услублари ҳақида ўйлашимиз лозим. Афсус бугунги мажлисда Европа иттифоқининг баланд мартабали мулозимлари иштирок қилмаяпти. Мажлисда Норвегия миграция идораси вакилининг қатнашаëтгани маъқул¸ аммо нега Швеция Ташқи ишлар вазирлигидан¸ миграция идорасидан вакиллар қатнашмаяпти? Биз ўз-ўзимизга эмас¸ балки бутун дунëга Андижон воқеалари борасидаги янги тафсилотларни етказмоғимиз керак эди¸ дейди Элин Йонсон.


Биз ҳар ҳолда овозимиз етганича гапирдик¸

дейди танқидларга муносабат билдирар экан анжуман ташкилотчиларидан бири Лондондаги Ўзбекистон ташаббус гуруҳи вакили Шоҳида Ëқуб.

Шоҳида Ëқуб
- Бу анжуман икки нарсани кўрсатди. Анжумандан анча олдин биз Европа иттифоқидан катта олий лавозимларни айнан инсон ҳуқуқлари билан шуғулланган мулозимларни чақирдик. Лекин уларнинг ҳаммаси анжуманда қатнашишдан воз кечиб ўзининг ўринбосарларини ëки сиëсий маслаҳатчиларини юборишди. Бу менга кўрсатадики¸ улар очиқчасига Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан бевосита мулоқотга тайëр эмас¸ менинг назаримда¸ бу уларнинг тарафидан қандайдир сиëсий бир қадам. Аммо улар очиқчасига бизлар билан мулоқотга чиқмаслигидан қатъий назар 4 майда ëпиқ учрашув бўлган ва у ерга айнан шу олий мартабали мулозимлар келишган ва барибир бизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашишган. Уларнинг дардларини ва маълумотларни эшитишган. Бу муҳим.

Иккинчидан¸ бу санъат учун санъат эмас. Бизнинг овозимиз ҳукуматга қараганда баланд бўлмаса ҳам¸ бизнинг анжуманда нутқ сўзлаган қатнашувчилар конкрет далилларни кўрсатишган. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг вазияти ëмонлашиши ҳақида конкрет далиллар кўрсатишган¸ дейди Шоҳида Ëқуб.


13 май ëмғири

Бундан беш йил муқаддам 13 май кунги Андижондаги отишмадан сўнг бирдан ҳавони булут босиб шариллатиб ëмғир қуйиб берди. "Қўрғошин ëмғиридан кейинги оби раҳмат" дейишди буни одамлар. Аммо бу ëмғир Бобур майдонидаги қонларни юва олмади. 4 май куни Брюсселда намойиш қилинган филмда ëнғинни ўчириш машиналарнинг узун хартумларини ушлаб олган зобитларнинг Бобур майдонидаги қон доғларини юваëтгани тасвирлари кўрсатилди. Халқаро ҳисоботлар ва оммавий ахборот воситалари хабарларида акс этган Андижон қирғини аста секин санъат асарларида ҳам ўз аксини топмоқда. Берлинда яшаëтган ўзбек бастакори "13 май ëмғири" деган мусиқий композиция яратди. Виоланчелнинг қулоқни тешувчи овози ғижжакнинг дардли куйларига омухта қилинган бу композиция сўнгида шариллаб ëғаëтган ëмғир саси бор.

Ëз ëмғири ëнингдан ўтади¸ қиш ëмғири эса жонингдан ўтади¸ дейишади. Андижондаги "қўрғошин ëмғири"дан беш йил ўтиб қандай ташбеҳ қўллаш мумкин¸ дейди бастакор.
XS
SM
MD
LG